Бюджет кодекси

170-modda. Умумий қоидалар

(170-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Давлат молиявий назорати бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат молиявий назорати объектлари томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик, шунингдек бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади. Давлат молиявий назорати: республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан; маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан амалга оширилади. Давлат молиявий назорат органлари давлат молиявий назоратини давлат молиявий назорат органлари ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган назорат қилиш йиллик режаларига мувофиқ амалга оширади. Айрим ҳолларда режадан ташқари давлат молиявий назоратини амалга оширишга: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг; давлат молиявий назорат органига бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактлари тўғрисида маълумотлар келиб тушган ҳолларда давлат молиявий назорат органлари раҳбарларининг қарорлари асосида йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.