Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 мартига қадар юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги йиллик ҳисоботни ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 мартига қадар юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир хулосани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир тегишли хулосаларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан биргаликда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 15 майидан кечиктирмай тақдим этади.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларнинг ташқи аудити ва уларни баҳолаш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади.
lex.uz’dagi asl matn167-modda. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити ҳамда уни баҳолаш
(167-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.