Бюджет кодекси

161-modda. Умумий қоидалар

(161-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет ҳисоби бюджет тизими бюджетларини ижро этишда ҳисобга олинадиган, пулда ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг, шунингдек мазкур активлар ва мажбуриятларни ўзгартирувчи операцияларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидир. Бюджет ҳисоботи бюджет ҳисоби маълумотлари асосида белгиланган шакллар бўйича тузиладиган активлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг умумлаштирилган тизимидир. Бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона услубияти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ушбу Кодекс, бюджет ҳисобининг стандартларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Бюджет ҳисобининг стандартлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона услубиятига риоя этилган ҳолда бюджет ҳисобининг батафсил бўлишини таъминлайдиган ички идоравий ҳужжатлар қўлланилиши мумкин. Бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисоби: иқтисодиёт ва молия органлари; ғазначилик бўлинмалари; давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари; бюджет ташкилотлари; давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан юритилади. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича бюджет ҳисоби касса усули бўйича юритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.