Бюджет кодекси

152-modda. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш

(152-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат томонидан маблағ жалб қилиш ички ва хориждан маблағ жалб қилишдан иборат. Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси резидентларидан маблағларни жалб этиш бўлиб, бу маблағлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади. Чет эл манбаларидан (чет давлатлар, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентларидан) маблағларни жалб этиш давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш бўлиб, бу маблағ бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади. Давлат томонидан маблағ жалб этиш бўйича қарорлар белгиланган тартибда қабул қилинади. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини қоплаш; ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш; давлат қарзини қайта молиялаштириш; давлат қарзини бошқариш стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш; пул маблағларини бошқариш, шу жумладан вақтинчалик касса узилишининг ўрнини қоплаш бўйича операцияларни бажариш; тўлов балансини қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилади. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини қоплаш учун амалга оширилади. Давлат томонидан жалб қилинган маблағлар тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланмайди. Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича асосий қарз тўловларини молиялаштириш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси номидан давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобидан амалга оширилади ҳамда тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади. Давлат қарзининг ҳисоби алоҳида юритилади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.