Бюджет кодекси

150-modda. Харажатлар сметасига ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш тартиби

(150-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет ташкилотининг ёки бюджет маблағлари олувчининг сўровига кўра молия йилида унинг учун назарда тутилган харажатларнинг айрим моддалар бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмлари харажатларнинг бошқа моддалари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар тенг миқдорда камайтирилган ҳамда бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тасдиқланган умумий ҳажми сақлаб қолинган ҳолда кўпайтирилиши мумкин. Мазкур ўзгартиришлар: Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан; бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан; Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан; туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан; давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар бўйича — давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотининг ва бюджет маблағлари олувчининг сўровига кўра камайтириш томонга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайдиган харажатлар моддалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади. Қонунчиликка мувофиқ иш ҳақи миқдорлари оширилиши муносабати билан бюджет ташкилотининг штат жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар иқтисодиёт ва молия органи томонидан рўйхатдан ўтказилмайди. Бюджет ташкилотининг штат жадвалига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича тегишли иқтисодиёт ва молия органида рўйхатдан ўтказилиши лозим, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

НИМАНИ АНГЛАДАДИ Бюджет ташкилотлари ўз харажатларининг сметасини ўзгартириши мумкин. Бир харажат моддасидан маблағ камайтирилса, шу миқдор бошқа модда учун кўпайтирилади. Жами маблағ ўзгармайди. Штат жадвалга ўзгартиришлар қонун асосида иш ҳақ ошириш учун қилинса, рўйхатдан ўтказилмайди. КИМГА ТЕГИШЛИ Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва иқтисодиёт-молия органларига тегишли. АМАЛДА Мактаб директори ўқув материалга 10 миллион сўм ажратмоқчи, лекин ремонтга камайтириши керак. Иқтисодиёт бўлимига ариза берса, жами маблағ ўзгармаган ҳолда ўзгартириш қилинади. Ўқитувчи оклади қонун асосида ошса, штат жадвалга ўзгартириш рўйхатдан ўтказилмайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.