Бюджет кодекси

149-modda. Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатларига ўзгартиришлар киритиш тартиби

(149-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатларига уларнинг тасдиқланган ҳажмларига нисбатан 3 фоиз ва ундан ортиқ миқдорга кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан амалга оширилади. Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатларига уларнинг тасдиқланган ҳажмларига нисбатан 3 фоиздан кам миқдорда кўпайтириш ёки камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тақсимловчи органларининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади. Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатларини уларнинг тасдиқланган ҳажмларига нисбатан кўпайтириш уларни қоплаш манбалари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатларига уларнинг тасдиқланган умумий ҳажмларини кўпайтирмасдан ёки камайтирмасдан ўзгартиришлар киритиш давлат мақсадли жамғармаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тақсимловчи органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.