Бюджет кодекси

134-modda. Бюджетлараро трансфертлар

(134-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджетлараро трансфертлар субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар, дотациялар, бюджет ссудаси ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар шаклида амалга оширилади. Бюджетлараро трансфертларнинг ҳажмлари: жорий молия йилида турли даражадаги бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўзгаришига сабаб бўлувчи қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганда; тегишли барча солиқларнинг, йиғимларнинг, давлат божларининг ва солиқ бўлмаган тўловларнинг тўлиқ тушишидан ҳамда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ўзлаштирилишидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бюджетлараро трансфертларни молиялаштириш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу маблағлар ўтказиб берилган бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларини шакллантириш манбаси ҳисобланмайди. Бюджетлараро трансфертлар тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари таркибига киритилмайди, уларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ҳамда улар Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олиш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилган ҳолда амалга оширилади. Юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органи ташаббуси билан юқори турувчи бюджет қуйи турувчи бюджет олдидаги бюджетлараро трансфертнинг бир шакли бўйича мажбуриятлари қуйи турувчи бюджетнинг юқори турувчи бюджет олдидаги бюджетлараро трансфертнинг бошқа шакли бўйича мажбуриятларини камайтириш эвазига ҳисобга олиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.