Бюджет кодекси

100-modda. Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини етказиш

(100-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун расмий эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги: Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига — уч иш куни ичида; биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини уларнинг эътиборига — уч иш куни ичида; давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар учун белгиланган даромадлар ва харажатларнинг ҳажмларини уларнинг эътиборига — ўн иш куни ичида етказади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқланганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари: туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини, шунингдек уларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари эътиборига — уч иш куни ичида; Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини — бир ҳафталик муддатда етказади. Туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тасдиқланганидан кейин туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмларини бир ҳафталик муддатда етказади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.