Давлат боланинг оилада бўлишига тўсқинлик қилувчи шароитларни бартараф қилиш, бола оиласидан ажратилган ҳолларда эса уни оиласига тезроқ қайтариш бўйича зарур чораларни кўради.
Давлат ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни тарбиялаётган оилаларга моддий ёрдам, маслаҳат ёрдами ва бошқа ёрдам кўрсатади ҳамда уларни қўллаб-қувватлайди.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тўғрисида ғамхўрлик қилишда имтиёзли ҳуқуқ бу вазифани бажаришга қодир бўлган қариндошларига берилади.
Болани оилага жойлаштиришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, уни ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш охирги чорадир.
Оилада тарбияланиши мумкин бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар уларга зарур ғамхўрликни ҳамда қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган муқобил шаклда жойлаштирилиш ҳуқуқига эга.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштиришнинг шакллари қуйидагилардир:
васийлик ва ҳомийликни белгилаш;
болани фарзандликка олиш;
оилага тарбияга олиш (патронат);
ихтисослаштирилган тарбия, даволаш муассасаларига, ижтимоий ҳимоя муассасаларига жойлаштириш.
Қонунчиликка мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштиришнинг бошқа шакллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштириш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Bola huquqlarining kafolatlari to'g'risida»gi qonun
24-modda. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг оила муҳитига бўлган ҳуқуқи кафолатлари
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.