Божхона кодекси

91-modda. Товарни божхона омбори божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари

(91-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Божхона омбори божхона режимига ҳар қандай товар, шу жумладан илгари бошқа божхона режимига жойлаштирилган товар жойлаштирилади, қуйидагилар бундан мустасно: божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар; божхона ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган Ўзбекистон товари; қонунчиликка мувофиқ божхона ҳудуди орқали транзит қилиниши тақиқланган товар; божхона омбори божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилинган кундаги яроқлилик муддати ушбу Кодекснинг 94-моддасига мувофиқ маълум қилинадиган муддатдан кам бўлган дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари. Божхона омбори божхона режимида турган товарни сақлаш божхона омборида амалга оширилиши керак, бундан ушбу Кодекснинг 93-моддасида белгиланган ҳоллар мустасно. Вақтинча олиб кириш ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида турган товар ушбу режимларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадида божхона омбори божхона режимига жойлаштирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.