Товарни қайта ишлаш маҳсулотларида божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни идентификациялаш товарнинг ва қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги усуллардан бири ёки бир нечтаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин:
қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарга муҳрлар қўйиш ва зарур бўлганда штамплар қўйиш, рақамли тарзда ва (ёки) бошқача тарзда тамғалаш;
қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни батафсил тавсифлаш, уни фотосуратга тушириш ёки бошқа ўлчамда тасвирлаш;
қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарнинг олдиндан олинган намуналарини ёки нусхаларини ва унинг қайта ишланган маҳсулотини тадқиқ этиш натижаларини қиёслаш;
қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарнинг завод ва серия рақамлари тарзидаги мавжуд тамғаланишидан ёхуд бошқача тарздаги тамғаланишидан фойдаланиш.
Товарни қайта ишлаш маҳсулотларида божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни идентификациялаш қонунчиликка мувофиқ бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ваколатли шахснинг сўровига биноан ҳамда божхона органининг розилиги билан ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар тўғрисида, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси ҳақида тақдим этилган батафсил маълумотларни тадқиқ этиш йўли билан олиб кирилаётган товарни идентификациялаш таъминланиши мумкин.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш қуйидаги ҳолларда талаб этилмайди, агар:
улар ушбу Кодекснинг 77-моддасига мувофиқ қайта ишлаш учун олиб кирилган товарга эквивалент товарни қайта ишлаш натижасида олинган бўлса;
ишлаб чиқаришнинг узлуксиз циклларига тааллуқли технологик жараёндан қайта ишлаш учун фойдаланилаётган бўлса;
божхона ҳудудида ўхшаш ва (ёки) айнан бир хил қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини истисно этадиган ноёб технологик жараёндан қайта ишлаш учун фойдаланилаётган бўлса.
Товарни қайта ишлаш маҳсулотларида божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни идентификациялаш усули ваколатли шахс томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn74-modda. Божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш
(74-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.