Божхона кодекси

72-modda. Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш талаблари ва шартлари

(72-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга қуйидаги талабларга ва шартларга риоя этилган ҳолда йўл қўйилади: олиб кирилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш; қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини белгилаш; товарларнинг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашга доир тақиқлар ва чекловлар остига тушиб қолишини истисно этиш; олиб кирилган товар учун ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш операцияларининг ушбу Кодекснинг 71-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши. Қайта ишлаш жараёни техник-иқтисодий асосларининг кўрсаткичлари ёки идентификациялаш усули ёхуд қайта ишлаш маҳсулотларнинг чиқиш нормаси ўзгарган тақдирда, товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномасини бериш тўғрисида янги ариза берилиши керак. Бунда юридик шахс ўзгартирилганлиги, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарганлиги сабабли контракт (шартнома, келишув) шартлари ўзгарган тақдирда, янги ариза бериш талаб этилмайди. Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай манфаатдор шахси томонидан, шу жумладан товарнинг эгаси бўлмаган ёки бевосита товарни қайта ишлаш операцияларини бажармайдиган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.