Товарларни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
вақтинча олиб кирилаётган товарнинг божхона органлари томонидан идентификацияланиши мумкинлиги;
агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг рухсатномалари божхона органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлиши.
Вақтинча олиб кирилган товар ўзгармас ҳолатда қолиши шарт. Вақтинча олиб кирилган товар билан унинг бут сақланишини таъминлаш учун зарур операцияларни, шу жумладан майда таъмирлаш операцияларини, бундан уни капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш мустасно, техник хизмат кўрсатиш ва товарни соз ҳолатда сақлаб туриш учун зарур бошқа операцияларни амалга оширишга, башарти бундай операцияларни амалга ошириш натижасида товар қиймати унинг вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган пайтдаги қийматига нисбатан ошиб кетмаса, йўл қўйилади.
Илгари бошқа божхона режимларига жойлаштирилган товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига ушбу Кодексда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этилган тақдирда жойлаштирилиши мумкин.
Қуйидаги товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилиши мумкин эмас:
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган товарлар;
чиқиндилар;
электр энергияси, сув, қувурлар орқали етказиб бериладиган товарлар (нефть, газ), шунингдек ёқилғи;
сарф қилинадиган материаллар ва сарф қилинадиган намуналар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар;
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан олиб кириладиган автотранспорт воситалари, бундан халқаро юк ташишни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллар мустасно.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган товарларни фақат реклама, намойиш қилиш ва илмий-тадқиқот мақсадларида битта нусхадан вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.
Вақтинча олиб кирилган товарнинг божхона назоратини унинг божхона расмийлаштирувини бажарган божхона органи амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn62-modda. Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
(62-модда тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.