Реимпорт божхона режими шундай режимки, бунда илгари божхона ҳудудидан олиб чиқилган товарлар божхона божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, ушбу Кодекснинг 59-моддасида белгиланган муддатларда божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилади.
Реимпорт божхона режимига жойлаштирилган товарга эркин муомалага чиқарилган товар сифатида қаралади.
Қисман ёки бошқа тарзда шикастланишлари бўлган, шикастланиш чоғида ҳолати ёмонлашган товарни реимпорт божхона режимига жойлаштиришга бу ҳолат авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида рўй берганлиги тасдиқланган тақдирда йўл қўйилади.
Товар реимпорт божхона режимига жойлаштирилгунига қадар уни нормал ҳолатда сақлаб туриш бўйича турли операциялар, шу жумладан майда таъмирлаш операциялари ва техник хизмат кўрсатиш, бундан товарни капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш мустасно, амалга оширилиши мумкин ва улар товар қиймати ошиб кетишига олиб келмаслиги керак.
Товар реимпорт божхона режимига жойлаштирилган тақдирда товарнинг амалда реимпорт қилинаётган қисмига нисбатан товар экспорт божхона режимида божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда тўланган божхона божларининг ва солиқларнинг суммаларини қайтариш, башарти товар мазкур товарни олиб чиққан шахснинг айни ўзи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) томонидан олиб кирилаётган бўлса, ушбу Кодекснинг 49-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Товар реимпорт қилинаётганда товарни олиб ўтаётган ваколатли шахс тўловлар сифатида олинган ёки товар божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда берилган бошқа имтиёзлар натижасида олинган суммаларни қонунчиликда белгиланган тартибда қайтаради.
lex.uz’dagi asl matn58-modda. Реимпорт божхона режими
(58-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан 2022 йил 3 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.