Божхона кодекси

43-modda. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш операциялари

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш операциялари қуйидагилардан иборат: олиб чиқилган товар унинг дастлабки хоссаларини ва индивидуал кўрсаткичларини ўзгартириб, лекин қайта ишлаш маҳсулотида уни идентификациялаш имконини берувчи хусусиятларини сақлаган ҳолда мазкур товарни бевосита қайта ишлаш ёки унга ишлов бериш, бундан ушбу Кодекс 46-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно; олиб чиқилган товардан фойдаланган ҳолда бошқа товарни тайёрлаш, шу жумладан монтаж қилиш, йиғиш ёки қисмларга ажратиш; товарни таъмирлаш, шу жумладан уни тиклаш, модернизация қилиш, унинг бузилган ёки эскирган таркибий қисмларини (элементларини) алмаштириш ёхуд тиклаш, нуқсонларини бартараф этиш. Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш операциялари амалга оширилаётганда қайта ишлашга кўмаклашувчи ёхуд қайта ишлашни енгиллаштирувчи бошқа товарлардан бутунлай ёки қисман фойдаланишга йўл қўйилади. Қуйидагилар товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш операциялари жумласига кирмайди: товарнинг бут сақланишини таъминлаш, уни сотишга ва ташишга тайёрлаш операциялари; ҳар қандай турдаги ҳайвонларнинг наслини олиш, уларни парваришлаш ва клонлаштириш, бўрдоқига боқиш ва тутиш (ушлаш, овлаш), шунингдек уларнинг маҳсулларини олиш ва тўплаш; ҳар қандай ўсимлик турларини етиштириш ва йиғиш; фойдали қазилмаларни қазиб олиш; ахборотдан, аудио- ва видео ёзувлардан исталган турдаги ахборот ташувчи жисмларга нусха кўчириш ва кўпайтириб олиш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.