Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги ариза ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан божхона органларига берилади.
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
ҳимоя қилиниши учун ариза берилаётган, интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларнинг тавсифи;
ҳуқуқ эгасининг фикрича, унинг интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларини бузаётган товарларнинг, божхона органлари бундай товарларни аниқлай олиши учун етарлича батафсил тавсифи, агар ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили шундай маълумотларга эга бўлса;
тахмин қилинаётган ҳуқуқбузарликни аниқлашга кўмаклашадиган ҳар қандай бошқа ахборот (экспорт қилувчи, импорт қилувчи ёки юкни қабул қилувчи тўғрисидаги маълумотлар).
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги аризага ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг товарни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш туфайли декларантга етказилиши мумкин бўлган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ёзма шаклдаги мажбурияти илова қилинади.
Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги мажбуриятда ҳар бир интеллектуал мулк объекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағлар тегишли божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
lex.uz’dagi asl matn388-modda. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги ариза
(388-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.