Божхона кодекси

381-modda. Божхона органларининг ваколатларига кирувчи масалалар бўйича маслаҳат бериш

Божхона органларининг мансабдор шахслари манфаатдор шахсларга божхона иши масалалари ва божхона органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалалар юзасидан маслаҳат беради. Божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан маслаҳат бериш божхона органлари жойлашган ерда ва уларнинг иш вақтида амалга оширилади. Божхона органлари томонидан маслаҳат бериш оғзаки, электрон ёхуд ёзма шаклда бепул амалга оширилади. Маслаҳат беришда манфаатдор шахсларга тақдим этилган ахборот товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона операциялари амалга оширилаётганда божхона органлари томонидан қарор қабул қилиш ёки ҳаракатни бажариш учун асос бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.