Божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган услубиёт ва тартибга мувофиқ божхона статистикасини юритади ва шакллантиради.
Божхона статистикаси маълумотларидан божхона органлари томонидан божхона мақсадлари ва божхона органларининг зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш учун фойдаланилади.
Божхона статистикасини юритиш учун шахслар томонидан ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда маълумотлардан, шунингдек божхона органлари ихтиёридаги ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланилади.
Божхона органлари давлат, тижорат, банк сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган божхона статистикаси маълумотларини ошкор этмаслиги шарт, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Божхона статистикаси ташқи савдо божхона статистикаси ва махсус божхона статистикасига бўлинади.
lex.uz’dagi asl matn375-modda. Божхона статистикаси
(375-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.