Божхона кодекси

373-modda. Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни ўзгартириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш

Божхона органлари товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни ўзгартириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни ўзгартириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси ўзгартирилганда; дастлабки қарорни қабул қилишда йўл қўйилган камчиликлар ва хатолар аниқланганда. Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорнинг ўзгариши шу қарорда кўрсатилган муддатда кучга киради. Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорнинг шартларига амал қилинмаган тақдирда у қайтариб олинади. Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни қайтариб олиш тўғрисидаги қарор товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорнинг ўзгариши эълон қилинганидан кейин уч иш кунидан кечиктирмай қабул қилиниши керак ва бир вақтда кучга киради. Агар товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор аризачи томонидан тақдим этилган тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар асосида қабул қилинган бўлса, бундай қарор бекор қилинади. Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарор дастлабки қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорни ўзгартириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор дастлабки қарор берилган шахсга қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.