Божхона кодекси

370-modda. Товарларнинг таснифланиши бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш

(370-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Божхона органлари товарларнинг таснифланишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ дастлабки қарор қабул қилиши мумкин. Божхона органлари товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини ва товарлар учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлашга доир дастлабки қарорни қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилиш ҳуқуқига эга. Дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурийдир. Дастлабки қарорнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.