Божхона кодекси

368-modda. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасини юритиш

(368-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасини юритиш қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатурасининг андаза нусхасини ҳамда унга доир шарҳларни ишлаб чиқиш ва сақлаб туриш; 2) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатурасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатурасига доир шарҳларнинг ва уни талқин этиш бўйича таснифий ечимларнинг нашр этилишини таъминлаш; 3) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатурасининг халқаро асосига доир ўзгартиш ва қўшимчаларни, мазкур асосни талқин этишга доир халқаро тушунтиришларни ҳамда қарорларни кузатиб бориш; 4) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, киритиш, шу жумладан бу ўзгартиш ва қўшимчаларни мазкур номенклатуранинг халқаро асосига мувофиқ ишлаб чиқиш, киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш; 5) товарларнинг кодларини кичик субпозициялар даражасида аниқлаштириш; 6) айрим товарларни таснифлаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва эълон қилиш. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасини юритиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.