Товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашда уларни ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш учун фойдаланиладиган энергия, машиналар, ускуналар ва асбобларнинг қаерда ишлаб чиқарилганлиги ҳисобга олинмайди.
Машиналар, ускуналар, аппаратларда ёки транспорт воситаларида фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар, эҳтиёт қисмлар ҳамда асбоблар, башарти ушбу буюмлар, эҳтиёт қисмлар ҳамда асбоблар кузатув ҳужжати сифатида илова қилинган техник паспортда, техник формулярда ва бошқа техник ҳужжатларда кўрсатилган тўпламга ҳамда миқдорга мувофиқ ҳолда ўша машиналар, ускуналар, аппаратлар ёки транспорт воситалари билан бир тўпламда олиб кирилса ва сотилса, мазкур машиналар, ускуналар, аппаратлар ёки транспорт воситалари ишлаб чиқарилган мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади.
Божхона ҳудудига учинчи мамлакатлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларидан олиб кириладиган товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.
Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг ўрови товарнинг ўзи каби ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади, бундан ўрови товардан алоҳида декларацияланиши лозим бўлган ҳоллар мустасно. Бундай ҳолларда ўров ишлаб чиқарилган мамлакат товар ишлаб чиқарилган мамлакатдан алоҳида аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn362-modda. Товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлашдаги ўзига хос хусусиятлар
(362-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.