Агар товарни ишлаб чиқаришда икки ёки ундан ортиқ мамлакат иштирок этаётган бўлса, товарнинг ишлаб чиқарилган жойи етарли даражада қайта ишлаш мезонларига мувофиқ аниқланади.
Товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш учун товарни етарли даражада қайта ишлашнинг қуйидаги мезонларидан бири қўлланилади:
товарни муайян мамлакатда қайта ишлаш ёки тайёрлаш бўйича операцияларни амалга ошириш натижасида унинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасидаги ўрни дастлабки тўртта белгисининг исталган бири даражасида ўзгариши;
адвалор улуш қоидаси — фойдаланилган материалларнинг ва (ёки) қўшилган қийматнинг фоизли улуши якуний маҳсулотнинг нархида қайд этилган белгиланган улушига етганда товар қийматининг ўзгариши.
Қуйидагилар товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонларига жавоб бермайди:
сақлаш ёки ташиш вақтида товарларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича операциялар;
товарларни сотишга ва ташишга тайёрлаш операциялари (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил этиш, саралаш, қайтадан ўраш ва бошқалар);
оддий йиғув операциялари;
товарларни (таркибий қисмларни) аралаштириб ҳосил қилинган маҳсулотга унга дастлабки таркибидан жиддий фарқлантирадиган хусусиятларни бермаслик;
ушбу қисмнинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган операцияларнинг иккитасини ёки ундан ортиғини бир вақтда амалга ошириш;
чорва молларини сўйиш.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонларининг қўлланилиш хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn360-modda. Товарни етарли даражада қайта ишлаш мезонлари
(360-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.