Божхона кодекси

359-modda. Муайян мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган товарлар

Қуйидаги товарлар муайян мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади: 1) унинг ҳудудидан, ҳудудий сувларидан, қитъа шельфидан ёки денгиз тубидан қазиб олинган фойдали қазилмалар, агар мамлакат ушбу ер қаъри бойликларини қидириш ва қазиб олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлса; 2) мамлакат ҳудудида етиштирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари; 3) мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар; 4) мамлакатда етиштирилган ўсимлик маҳсулотларидан ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот; 5) мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти; 6) мамлакат кемаларида ёки ижарага олган (фрахт қилган) кемаларида жаҳон океанида овланган ва (ёки) тайёрланган денгиз ови маҳсулоти; 7) мамлакатда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг маҳсули бўлган иккиламчи хом ашё ва чиқиндилар; 8) мамлакатга тегишли бўлган ёки у ижарага олган космик кемаларда очиқ коинотдан олинган юқори технологиялар маҳсулоти; 9) мамлакатда ушбу моддада кўрсатилган маҳсулотдангина ишлаб чиқарилган товарлар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.