Божхона кодекси

356-modda. Божхона органининг ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисидаги қарори

Божхона органи ариза келиб тушган ва зарур ҳужжатлар тақдим этилган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш куни ичида тўловчининг ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисидаги аризасига кўра қарор қабул қилади. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисидаги аризада ва тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг божхона органи томонидан қўшимча текширувини амалга ошириш зарурати туғилганда, аризани кўриб чиқиш ўн иш кунидан ошмайдиган муддатга узайтирилади. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда божхона органи аризачини ёзма шаклда хабардор қилади. Ёзма хабардан кейин аризачи божхона органи билан бирга ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини тузади. Божхона органи ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда аризачини қабул қилинган қарор ҳақида рад этишнинг асослантирилган сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.