Божхона кодекси

352¹-modda. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни умидсиз деб эътироф этиш

(352¹-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)

Мажбуриятнинг суд қарорига кўра тугатилганлиги оқибатида ёхуд қарздор тўловга қобилиятсиз бўлганлиги, тугатилганлиги ёки вафот этганлиги оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган божхона тўловлари бўйича қарздорлик умидсиз қарз деб ҳисобланади. Божхона органларининг қарорига кўра божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик қуйидаги ҳолларда умидсиз қарз деб эътироф этилади: 1) юридик шахс тугатилганда — унинг божхона тўловларини тўлаш бўйича қарзининг ўз мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) қарздорликни қонунчиликда белгиланган доирада ва тартибда ушбу юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан узиш мумкин бўлмаганлиги сабабли узилмай қолган қисми бўйича; 2) якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда — божхона тўловларини тўлаш бўйича қарзнинг қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли узилмай қолган қисми бўйича; 3) жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганда ёхуд жисмоний шахс банкрот деб топилганда — унинг божхона тўловларини тўлаш бўйича қарзининг ўз мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтган тақдирда узилмай қолган қисми бўйича; 4) чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда — унинг божхона тўловлари бўйича қарздорлигининг доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс томонидан қарздорликни қонунчиликда белгиланган доирада ва тартибда узиш мумкин бўлмаганлиги сабабли узилмай қолган қисми бўйича. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган мазкур қарздорлик ушбу чет эл юридик шахси солиқ органида қайтадан ҳисобга қўйилганда тикланиши лозим. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ҳисобдан чиқариш тартиби ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.