Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўловчининг банк ҳисобварақларида турган пул маблағлари ҳисобидан ундириш божхона органи томонидан банкка пул маблағларининг сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш орқали амалга оширилади.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси қуйидагилар тўланмаган тақдирда божхона органи томонидан беш иш кунидан кечиктирмай қўйилади:
божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугагач, божхона тўловлари тўланмаганда;
ушбу Кодекс 350-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган муддатларда тўловчида эътироз мавжуд бўлмаган қўшиб ҳисобланган божхона тўловлари тўланмаганда;
товарларнинг божхона назорати остида бўлишига доир талаблар бузилган ҳолда йўқотилган ёхуд фойдаланилган ёки бериб юборилган товарлар бўйича ҳисобланган божхона тўловлари тўланмаганда;
ушбу Кодекснинг 66-моддасида назарда тутилган муддатларда даврий божхона тўловлари тўланмаганда.
Тўловчининг ҳисобварақларига хизмат кўрсатаётган банк божхона органининг божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини қонунчиликда белгиланган навбат тартибида бажаради.
lex.uz’dagi asl matn351-modda. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўловчининг банк ҳисобварақларида турган пул маблағлари ҳисобидан ундириш
(351-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.