Назорат қилиниши божхона органларига юклатилган фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
агар божхона омбори ёки эркин омбор сифатида очиқ майдонча маълум қилинаётган бўлса, бир квадрат метр майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида ёки агар божхона омбори ёхуд эркин омбор сифатида бино маълум қилинаётган бўлса, бинонинг бир куб метр ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан кам бўлмаган суммаси миқдорида — божхона омбори ёки эркин омбор эгалари учун;
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг баравари миқдорида — бож олинмайдиган савдо дўконларининг эгалари учун;
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг баравари миқдорида — божхона ташувчиси учун.
lex.uz’dagi asl matn338-modda. Назорат қилиниши божхона органларининг зиммасига юклатилган фаолиятни амалга оширишда божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг миқдори
(338-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.