Божхона кодекси

334-modda. Келгуси божхона тўловларини тўлаш учун пул маблағлари

Тўловчи божхона декларацияси қабул қилингунига қадар келгуси божхона тўловларини тўлаш учун пул маблағларини дастлабки тарзда (бундан буён матнда дастлабки пул маблағлари деб юритилади) божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиши мумкин. Тўловчининг кўрсатмасига кўра дастлабки пул маблағларидан: божхона тўловларини тўлаш учун; пеня, фоизлар тўлаш мажбуриятларини бажариш ҳисобига деб; божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш учун; божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун фойдаланилиши мумкин. Тўловчи божхона органига мазкур дастлабки пул маблағларига божхона тўловлари сифатида қараш ҳақида кўрсатма бермагунига қадар ушбу маблағларга божхона тўловлари сифатида қаралиши мумкин эмас. Тўловчининг божхона декларациясини топшириши ёки дастлабки пул маблағларидан пеня, фоизлар тўлаш мажбуриятларини бажариш ҳисобига деб, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ёхуд божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш учун фойдаланиш ҳақидаги аризасини бериш тўловчининг кўрсатмаси ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.