Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасининг эллик фоизи миқдорида, бир кун учун қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳисоблаб чиқариладиган фоизлар ундирилади.
Фоизлар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган божхона тўловларининг суммаси тўлангунига қадар ёки тўлаш билан бир вақтда, лекин кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугайдиган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади.
Божхона тўловларини ваколатли иқтисодий операторларга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда ҳамда ушбу Кодекс 329-моддасининг бешинчи ва ўн биринчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ўн тўрт календарь кунга берилганда ушбу муддат учун фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Божхона тўловлари бўйича кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун фоизларни тўлаш, ундириш ва қайтариш ушбу бобда, шунингдек ушбу Кодекснинг 48 ва 49-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn332-modda. Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун фоизлар
(332-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.