Божхона тўловлари божхона органларининг қонунчиликка мувофиқ шу мақсадлар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига тўловчи томонидан тўланади.
Божхона органлари тўланган ва ундирилган божхона тўловларининг, шунингдек пенялар ва жарималарнинг ҳисобини божхона органларининг ахборот тизимидаги тўловчининг шахсий ҳисобварағида акс эттириш орқали юритади. Тўловчининг шахсий ҳисобварағини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Тўланган божхона тўловларидан олинган маблағлар товарлар чиқариб юборилган кундан ёки тўланиши божхона расмийлаштирувига боғлиқ бўлмаган божхона тўловлари учун божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида автоматик равишда божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Божхона тўловлари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, миллий валютада тўланади.
lex.uz’dagi asl matn328-modda. Божхона тўловларини тўлаш тартиби
(328-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1097-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 03/25/1097/1099-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 февраль)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.