Агар товарнинг божхона қийматини ушбу Кодекснинг 303, 309, 310, 311 ва 312-моддаларида кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади.
Агар божхона органи олиб кирилган товарларнинг божхона қийматини ўзида мавжуд бўлган маълумотларга асосан захира усули билан аниқласа, у декларантнинг сўровига кўра бундай маълумотларнинг манбалари тўғрисида хабар беради. Божхона органи захира усулини тўғри қўллаш мақсадида бундай ахборотни йиғиб боради.
Захира усулдан фойдаланишда ҳужжатлар билан тасдиқлашга доир талаблар қуйидагиларни бошқа усулларга нисбатан бир мунча қайишқоқликка йўл қўяди:
жаҳон нархларига доир, ички бозор нархларига доир ахборот маълумотномаларидан фойдаланишни;
воситачилик ҳақлари, чегирмалар, фойдалар, транспорт тарифлари умум қабул қилинган даражаларининг статистик маълумотларидан фойдаланишни.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, баҳоланаётган товарни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга тегишли тузатишлар киритилиши шарт.
Товарнинг божхона қийматини захира усулда аниқлаш учун асос сифатида қуйидагилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
а) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўхшаш товарнинг сотилиш нархидан;
б) икки муқобил қийматдан энг юқориси божхона баҳолаш мақсадлари учун қабул қилинишини назарда тутувчи тизимдан;
в) экспорт қилувчи мамлакатнинг ички бозоридаги товар нархидан;
г) божхона қийматини аниқлаш учун қийматларни қўшиш усулини қўллашда фойдаланилмайдиган ишлаб чиқариш чиқимларидан;
д) экспорт қилаётган мамлакатдан учинчи мамлакатларга етказиб берилаётган товарнинг нархидан;
е) энг паст божхона қийматларидан;
ж) товарнинг ўзбошимчалик билан белгиланган ёки тўғри тасдиқланмаган нархидан.
Божхона органи ушбу моддага мувофиқ аниқланган товарнинг божхона қиймати ҳамда шундай қийматни аниқлаш учун фойдаланилган усул тўғрисида декларант ёки божхона брокерининг аризасига кўра унга ахборот беради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сарфланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, қийматларни чегириб ташлаш асосидаги усул билан божхона қийматини аниқлаш учун эксперт баҳолаш қўлланилишига йўл қўйилади, уни қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. Бунда товар бирлигининг божхона қиймати аниқланиб, кейинчалик бутун туркумнинг божхона қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ баҳоланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг бир нечта усулини қўллаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, уларни қўллашнинг кетма-кетлигига амал қилиниши зарур.
Олиб кириладиган товарларнинг ушбу моддага мувофиқ белгиланган божхона қиймати имкон қадар аввал белгиланган божхона қийматларига асосланиши керак.
lex.uz’dagi asl matn313-modda. Захира усул
(313-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.