Божхона кодекси

310-modda. Ўхшаш товарга доир битимнинг қийматига оид усул

Ўхшаш товарга доир битимнинг қийматига оид усул божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати ушбу моддада кўрсатилган шартларга риоя этган ҳолда асос сифатида қабул қилинишини назарда тутади. Ўхшаш товар деганда: баҳоланаётган товар билан ҳар жиҳатдан бир хил бўлмаса-да, у билан ўхшаш хусусиятларга эга бўлганлиги ва таркиб жиҳатдан ўхшашлиги туфайли бир хил вазифаларни бажара оладиган ҳамда тижорат нуқтаи назаридан, шу жумладан сифати, бозордаги қадри, товар белгисининг мавжудлигига кўра унинг ўрнини боса оладиган; баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида олиб кирилган; баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун сотилган; баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган айни бир шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар тушунилади. Баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган айни бир шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар мавжуд бўлмаган тақдирда бошқа шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар ўхшаш товар сифатида қабул қилинади. Агар битимнинг қиймати Ўзбекистон Республикасида бажарилган лойиҳалашнинг, тажриба-конструкторлик ишларининг, бадиий безатишнинг, дизайннинг, эскизларнинг ёки чизмаларнинг қийматларини ўз ичига олса, товар ўхшаш товар деб ҳисобланмайди. Ўхшаш товарга доир битимнинг қийматига кўра товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулидан фойдаланилаётганда ушбу Кодекс 309-моддасининг бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари қоидалари қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.