Ўзаро боғлиқ шахслар деганда қуйидаги белгиларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига мос келадиган шахслар тушунилади:
битим тарафларининг бири (жисмоний шахс) ёки битим тарафларидан бирининг мансабдор шахси айни вақтда битим бошқа тарафининг мансабдор шахси бўлса;
битим тарафлари юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар бўлса;
битим тарафларининг бири (жисмоний шахс) бошқа тараф билан меҳнат муносабатлари бўйича боғлиқ бўлса;
битим тарафларининг бири битим бошқа иштирокчисининг устав фондида (устав капиталида) овоз бериш ҳуқуқи билан устав фондининг (устав капиталининг) камида беш фоизини ташкил этувчи ҳиссага (пайга) эгалик қилса ёки акцияларининг эгаси бўлса;
битимнинг ҳар иккала тарафи бевосита ёки билвосита учинчи шахс томонидан назорат қилинаётган бўлса;
битимнинг тарафлари бевосита ёки билвосита учинчи шахсни назорат қилаётган бўлса;
битимнинг бир тарафи ва (ёки) унинг мансабдор шахси бевосита ёки билвосита битимнинг иккинчи тарафини назорат қилаётган бўлса;
битим тарафлари ва (ёки) уларнинг мансабдор шахслари қариндош бўлса.
Шартнома муносабатларининг тарафлари бўлган, фойда олиш мақсадида фаолиятни амалга оширадиган ҳамда ушбу фаолият давомида барча харажатларни ва зарарларни биргаликда ўз зиммасига оладиган ваколатли шахслар юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар деб ҳисобланади. Агар бундай шахслардан бири бошқасининг ягона агенти ёки ягона дистрибьютори ёхуд ягона концессионери бўлса, улар ушбу модданинг мақсадлари учун ўзаро боғлиқ деб ҳисобланади.
Шахс бошқа шахснинг хатти-ҳаракатларини амалий ёки ҳуқуқий жиҳатдан чекласа ёхуд назорат қилса, у бошқа шахсни бошқарувчи шахс деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn307-modda. Ўзаро боғлиқ шахслар
(307-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.