Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлашдан қуйидагилар озод этилади:
1) божхона чегараси орқали беғараз, инсонпарварлик ёрдами ёки хайрия мақсадлари, шу жумладан техник кўмак учун олиб ўтилаётган товарлар;
2) нотижорат мақсадлар учун жисмоний шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган божсиз олиб кириш нормаси доирасида олиб ўтиладиган товарлар;
4) божхона имтиёзларидан фойдаланувчи чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар расмий фойдаланиши учун божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар, шунингдек божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган товарлар;
5) давлат музейларининг, ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларининг фондларида ва Ўзбекистон Республикасининг маданий бойликлари сақланадиган давлатга қарашли бошқа жойларда доимий сақланадиган, божхона ҳудудидан вақтинча олиб чиқиладиган ва ушбу ҳудудга қайтариб олиб кириладиган маданий бойликлар;
6) кўргазмада намойиш этиш учун давлат музейлари, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлари ва давлатга қарашли Ўзбекистон Республикасининг маданий бойликлари сақланадиган бошқа жойлар томонидан божхона ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ҳамда кўргазмалар ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказилганидан кейин қайтариб олиб чиқиладиган маданий бойликлар;
7) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳарбий юклари, шунингдек бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган ўзга идораларнинг ҳарбий юклари;
8) юридик шахслар томонидан олиб кириладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварини ва ундан кам миқдорни ташкил этадиган товарлар.
lex.uz’dagi asl matn299-modda. Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар
(299-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-992-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2024 й., 03/24/992/0895-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.