Божхона органлари томонидан қуйидаги ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади:
божхона расмийлаштируви;
божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви;
товарларни божхона органи эгалигидаги божхона омборида сақлаш;
транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш;
дастлабки қарорни қабул қилиш;
интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш;
юридик шахслар томонидан олиб кириладиган нақд чет эл валютасининг божхона расмийлаштируви.
Божхона йиғимларининг миқдори божхона органлари томонидан божхона ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларининг тахминий қийматидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Божхона йиғимларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn291-modda. Божхона йиғимлари
(291-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.