Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ўз фаолиятини амалга ошираётганда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) декларацияланаётган товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувида, товарларнинг намуналари ва нусхалари олинаётганда ҳозир бўлиш;
б) декларацияланаётган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона назорати остида кўздан кечиришни, уларни тарозида тортишни ва бошқача тарзда уларнинг миқдорини аниқлашни амалга ошириш, шунингдек божхона органининг рухсати билан товарларнинг намуналари ва нусхаларини олиш;
в) товарлардан олинган намуналар ва нусхаларнинг божхона органлари томонидан ўтказилган божхона экспертизаси (текшируви) натижалари билан танишиш;
г) божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни бажариш учун божхона назорати зонасига кириш;
д) божхона масалалари бўйича божхона органларидан белгиланган тартибда маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Дастлабки операциялар амалга оширилаётганда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
а) декларантнинг ёки ваколатли шахснинг товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш нияти тўғрисида божхона органларини хабардор қилиш;
б) дастлабки операциялар амалга оширилаётганда божхона мақсадлари учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
в) декларацияланадиган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона омборларига божхона назорати остида жойлаштириш.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn286-modda. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг ҳуқуқлари
(286-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.