Божхона кодекси

282-modda. Божхона брокерининг мажбуриятлари

(282-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Божхона брокери: декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида суғурталаши; божхона операциялари амалга оширилаётганда божхона органига божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши; қонунчиликнинг товарларга доир талабларига, тақиқларига, чекловларига риоя этган ҳолда товарларни декларациялашни амалга ошириши ва божхона органига божхона декларациясини бериши; товарнинг божхона қийматини аниқлашда мазкур Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланган декларантнинг мажбуриятларини бажариши; божхона расмийлаштирувида божхона органларига кўмаклашиши; товарларни жўнатувчидан, қабул қилувчидан олинган, давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор этмаслиги, ундан шахсий мақсадлари учун фойдаланмаслиги шарт, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Божхона брокерининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилганлик факти божхона брокерининг зиммасига божхона режимининг амал қилишини тугаллаш билан боғлиқ операцияларни бажариш мажбуриятларини юкламайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.