Божхона кодекси

272-modda. Товарларни божхона юк декларацияси топширилгунига қадар чиқариб юбориш

(272-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ушбу Кодекснинг 251-моддасида кўрсатилган товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда товарларни чиқариб юбориш божхона юк декларацияси топширилгунига қадар ёки божхона расмийлаштируви бўйича операциялар якунлангунига қадар декларант ёки божхона брокери томонидан қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда амалга оширилиши мумкин: товарларни идентификациялаш имконини берувчи зарур маълумотларни ўз ичига олган товарнинг кузатув ҳужжатлари тақдим этилганда; Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномаларига мувофиқ радиоактив материалларни чиқариб юбориш учун зарур бўлган лицензиялар, сертификатлар, тегишли давлат органларининг рухсатномалари тақдим этилганда; ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш таъминланганда; товарлар чиқариб юборилган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай божхона юк декларациясини бериш ҳақида ёки божхона расмийлаштирувини тугатиш тўғрисида ёзма мажбурият тақдим этилганда. Божхона юк декларацияси берилгунига қадар чиқариб юборилган тез бузиладиган товарлардан ҳамда тирик ҳайвонлардан фойдаланиш ва уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан сотиш ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.