Божхона кодекси

260-modda. Декларациялаш усуллари

(260-модда биринчи қисмининг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Товарларни декларациялаш: а) оғзаки шаклда: жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги, қиймати ва миқдори қонунчиликда белгиланган товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан ошмайдиган товарлари декларацияланаётганда; қонунчиликда белгиланган нормадан ошмайдиган, ёзма шаклда декларациялаш шарт бўлган суммадаги нақд миллий ва чет эл валютаси; б) йўловчи божхона декларациясидан фойдаланилган ҳолда: жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги, қиймати ва миқдори қонунчиликда белгиланган товарларни божсиз олиб кириш нормасидан ошадиган товарларининг; жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган ҳолда) унинг шахсий мол-мулки бўлган товарларнинг, бундан автотранспорт воситалари мустасно; жисмоний шахс божхона ҳудудига киргунига ёки бу ҳудуддан чиққунига қадар ёки кейин олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган, алоҳида кузатиб бориладиган багажда божхона чегарасидан олиб ўтиладиган нотижорат мақсадлардаги товарларнинг; ушбу Кодекснинг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларининг; қонунчиликда белгиланган нормадан ошадиган, ёзма шаклда декларациялаш шарт бўлмаган суммадаги нақд миллий ва чет эл валютаси; қонунчиликка мувофиқ тегишли тақиқлар ва (ёки) чекловлар белгиланган товарларнинг; в) божхона юк декларациясидан фойдаланилган ҳолда: юридик шахслар учун ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар учун товарларнинг, бундан ушбу модданинг «г» бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно; жисмоний шахсларнинг тижорат мақсадларидаги товарларининг; жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларининг, бундан ушбу Кодекснинг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳоллар мустасно; г) товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда: юридик шахслар учун ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар учун қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда, бундан товарлар ташқи савдо контрактлари (шартномалари, келишувлари) бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида олиб ўтилаётган ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳоллар мустасно; хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган, ушбу товарларни декларациялаш кунида расмий айирбошлашнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича беш минг АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги товарларни олиб чиқишда, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; қиймати расмий айирбошлашнинг ушбу товарларни декларациялаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича беш минг АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги товарларни умумжаҳон Интернет тармоғида онлайн дўконлари орқали экспорт қилиш чоғида амалга оширилади. д) ушбу модданинг «б», «в» ва «г» бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда — электрон шаклда;
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.