Божхона кодекси

253-modda. Декларациялаш жойи

(253-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Товарларга доир божхона декларацияси божхона декларациясини қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган исталган божхона органига тақдим этилиши мумкин. Божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг айрим тоифаларини декларациялаш қуйидагиларга боғлиқ ҳолда фақат муайян божхона органларида амалга оширилиши кераклигини белгилайди: маданий бойликларнинг, қурол-яроғнинг, ҳарбий техниканинг ва ўқ-дориларнинг, радиоактив материалларнинг божхона расмийлаштируви учун махсус асбоб-ускуналар ва (ёки) махсус билимлар қўлланилиши зарурлигига; товарларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган транспортнинг турига (автомобиль, ҳаво, темир йўл, дарё, қувур транспорти ва электр узатиш линиялари); божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бир неча марта бузилиши ҳоллари қайд этилган ёки иқтисодий сиёсат чоралари белгиланган товарларнинг алоҳида турларига; таркибида интеллектуал мулк объектлари бўлган товарларга. Товарларни ташиётган транспорт воситалари товарлар билан бир вақтда декларацияланади. Юксиз транспорт воситалари ва йўловчиларни ташиётган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтаётганда декларацияланади. Дарё ва ҳаво кемалари божхона ҳудудига келиш жойидаги дарё портида ёки аэропортда ёхуд божхона ҳудудидан кетиш жойидаги дарё портида ёки аэропортда декларацияланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.