Давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини, инсон ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, миллий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар халқларининг маданий бойликларини, мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни, олиб кирилаётган товарлар истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланиши мумкин.
Олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, улар олиб кирилганда — дарҳол божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши ёхуд улар олиб чиқилганда — дарҳол божхона ҳудудига қайтарилиши шарт.
Товарни олиб чиқиш ёки қайтариш, шунингдек юк операциялари товарни олиб ўтаётган шахс ёхуд ташувчи томонидан амалга оширилади.
Агар товар дарҳол олиб чиқилмаган ёки қайтарилмаган бўлса, товар божхона органи эгаси бўлган божхона омборига ёхуд божхона назорати зоналарига товарни олиб ўтаётган шахс ёки ташувчи ҳисобидан вақтинча сақлаш божхона режимига жойлаштирилиши лозим. Бундай товарни сақлашнинг энг кўп муддати, агар қонунчиликда айрим турдаги товарларга нисбатан бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса, уч суткани ташкил этади. Ушбу муддат тугагач, мазкур товарни тасарруф этиш давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn24-modda. Товарлар ва транспорт воситалари олиб кирилишини ҳамда олиб чиқилишини тақиқлаш
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.