Божхона кодекси

204-modda. Хавфни бошқариш тизимида қўлланиладиган асосий тушунчалар

(204-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Хавфни бошқариш тизимида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: хавф — божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилмаслиги эҳтимолининг даражаси; аниқланган хавф — божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш содир этилганлигидан ва божхона органлари ушбу ҳолат тўғрисида маълумотга эга эканлигидан далолат берувчи факт; потенциал хавф — аниқланмаган, лекин унинг юзага келиши учун шароитлар мавжуд бўлган хавф; хавф индикаторлари — олдиндан белгиланган кўрсаткичларга эга муайян мезонлар бўлиб, улардан оғиш ёки уларга мос келиш назорат объектини танлашни амалга ошириш имконини беради; хавф профили — хавф соҳаси, хавф индикаторлари тўғрисидаги маълумотлар йиғиндиси, шунингдек хавфнинг олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш бўйича зарур чораларни кўриш тўғрисидаги кўрсатмалар; хавф соҳаси — хавф таҳлилининг айрим гуруҳларга бўлинган объектлари бўлиб, уларга нисбатан божхона назоратининг алоҳида шакллари ёки мажмуи қўлланилиши, шунингдек уларнинг самарадорлигини ошириш талаб этилади; хавфни баҳолаш — хавфнинг юзага келиши эҳтимолини ва у юзага келганда божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши оқибатларини мунтазам равишда аниқлаб бориш; яширувчи товарлар — хавф товарлари ўрнига декларацияланиши эҳтимоли етарли даражада бўлган товарлар; хавф товарлари — хавф аниқланган ёки потенциал хавф мавжуд бўлган божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар; хавф даражаси — хавфнинг юзага келишининг эҳтимолига ва унинг мумкин бўлган оқибатларига боғлиқ тарзда аниқланадиган хавфнинг ҳолати; хавф таҳлили — божхона органларида мавжуд бўлган ахборотдан хавфнинг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни идентификациялаш ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилмаслигининг эҳтимол тутилган оқибатларини баҳолаш мақсадида мунтазам равишда фойдаланиш; хавфни бошқариш — хавфнинг олдини олиш ва уларни имкон қадар камайтириш, уларнинг қўлланилиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек божхона операцияларининг бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда бажаришни, божхона органларида мавжуд бўлган ахборотнинг узлуксиз янгиланишини, таҳлил этилишини ва қайта кўриб чиқилишини назарда тутувчи доимий ишлар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.