Божхона кодекси

202-modda. Божхона назорати амалга оширилаётганда мутахассисни ва экспертни жалб қилиш

(202-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Зарур ҳолларда, божхона назорати амалга оширилаётганда, шу жумладан техник воситаларни қўллаган ҳолда амалга оширилаётганда муайян ҳаракатларни бажаришда иштирок этиш ва кўмаклашиш учун махсус билим ва кўникмаларга эга, манфаатдорлиги бўлмаган мутахассис ёки эксперт жалб қилиниши мумкин. Мутахассисни ёки экспертни жалб қилиш божхона органининг ёхуд ваколатли шахснинг ташаббуси билан амалга оширилади. Мутахассис ва эксперт: ўз иштирокида бажариладиган ҳаракатлар предметига тааллуқли материаллар билан танишишга; тегишли ҳаракатларнинг предметига тааллуқли саволларни шундай ҳаракатлар иштирокчиларига беришга; ўзи иштирок этган ҳаракатларнинг амалга оширилиши натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатлар билан танишишга ва ўзи бажарадиган ҳаракатлар юзасидан шундай ҳужжатларга киритилиши лозим бўлган баёнотлар қилишга ва тушунтиришлар беришга ҳақли. Мутахассис ва эксперт махсус билим ва кўникмалар талаб этиладиган ҳаракатларда иштирок этиши, ўзи бажарадиган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши, мазкур ҳаракатларнинг бажарилганлиги фактини, уларнинг мазмуни ва натижаларини ўз имзоси билан тасдиқлаши шарт. Божхона назоратини ўтказиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишга жалб қилинганда мутахассис ёки эксперт томонидан олинган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган ахборот у томонидан ошкор этилмаслиги, бошқа мақсадларда ишлатилмаслиги, учинчи шахсларга берилмаслиги керак, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Божхона назоратига мутахассисни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар ўрни: мутахассис божхона органининг ташаббуси билан жалб қилинган тақдирда — божхона органи томонидан; мутахассис ваколатли шахснинг ташаббуси билан жалб қилинган тақдирда — ваколатли шахс томонидан қопланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.