Божхона кодекси

200-modda. Товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, ҳисобга олиш тизимини текшириш ҳамда уларни инвентаризация қилиш

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган ва (ёки) божхона назорати остида бўлган барча товарлар ва транспорт воситалари божхона органлари томонидан ҳисобга олиниши керак. Тегишли божхона режимлари шартларига риоя этилиши учун масъул бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарларнинг ва транспорт воситаларининг ҳисобини юритиши ҳамда божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шаклда ҳисобот тақдим этиши шарт. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини текшириш божхона органлари томонидан қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: шахс божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиб-таомилларини қўллаш тўғрисида ариза берганда; ҳисобга олиниши лозим бўлган товарлар шартли равишда чиқариб юборилганда; божхона брокерларининг, божхона ташувчиларининг, шунингдек айрим божхона режимлари доирасида фаолият юритаётган ва (ёки) товарларни божхона назорати остида сақлаш бўйича хизматлар кўрсатаётган шахсларнинг фаолияти назорат қилинаётганда; божхона назорати остида турган товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан ваколатли шахс текширилаётганда. Божхона назорати остида турган товарларни ва транспорт воситаларини инвентаризация қилиш божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг қарорига кўра божхона органининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Божхона органлари тегишли божхона режимлари шартларига риоя этилиши учун жавобгар бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўтказилган товарлар ва транспорт воситалари инвентаризацияси натижаларидан фойдаланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.