Божхона кодекси

190-modda. Ҳужжатларни ва маълумотларни текшириш

Божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари тақдим этилган, божхона мақсадлари учун аҳамиятга молик ҳужжатларни текширади. Тақдим этилган ҳужжатларни ва маълумотларни текшириш: ҳужжатларнинг асосий реквизитлари тўлиқ ва тўғри тўлдирилганлигини; зарур имзолар ва муҳрларнинг (электрон рақамли имзонинг) мавжудлигини; тузатишларнинг тасдиқланганганлигини аниқлашни ўз ичига олади. Божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш уларни қуйидагилардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади: тақдим этилган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлардан олинган ахборотлар; учинчи шахслардан ва бошқа манбалардан олинган ахборотлар; божхона назоратининг бошқа шаклларини ўтказиш, божхона статистикаси маълумотларини таҳлил этиш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш натижалари асосида олинган ахборотлар. Божхона органи қўшимча маълумотларни фақат тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни текшириш мақсадида, сабабини кўрсатган ҳолда талаб қилиб олишга ҳақли. Тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва (ёки) қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш товарларни чиқариб юборишга тўсқинлик қилмайди, бундан ушбу ҳужжатларнинг: ҳақиқий эмаслиги; бошқа товарларга тааллуқлилиги; товарларни чиқариб юбориш, уларни сўралаётган божхона режимига жойлаштириш мумкинлиги тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига ва (ёки) божхона тўловлари тўланишига таъсир кўрсатадиган нотўғри маълумотларни ўз ичига олганлиги ушбу Кодекс 248-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган муддатларда божхона органи томонидан аниқланган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.