Божхона расмийлаштирувида божхона органи божхона декларациясини ҳамда божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган бошқа ҳужжатларни, товарни ва (ёки) транспорт воситасини тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда ушбу ҳужжатларнинг, товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида текширади.
Товар ва (ёки) транспорт воситаси чиқариб юборилгунига қадар божхона органи товар ва (ёки) транспорт воситаси номининг, улар ишлаб чиқарилган мамлакатнинг, товар ва (ёки) транспорт воситаси миқдори ва қийматининг божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларга ҳамда божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган, божхона мақсадлари учун фойдаланилаётган бошқа ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш учун зарур божхона тартиб-таомилларини бажаради.
lex.uz’dagi asl matn187-modda. Божхона расмийлаштирувида божхона декларациясини, бошқа ҳужжатларни, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини текшириш
(187-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.