Божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва белгилаб қўйилган қисми божхона назорати зонасидир.
Божхона назорати зоналари қуйидаги турларда бўлиши мумкин:
доимий божхона назорати зонаси — божхона назоратидан ўтиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари ушбу зонада мунтазам равишда турган ҳолларда;
муваққат божхона назорати зонаси — божхона операциялари бажариладиган жойлардан ташқарида товарларнинг ва транспорт воситаларининг вақтинча божхона назоратини амалга ошириш ва божхона расмийлаштирувини ўтказиш, шунингдек божхона органлари томонидан доимий божхона назорати зонасидан ташқарида аниқланган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечирувини ва божхона кўригини ўтказиш зарурати бўлган тақдирда.
Доимий божхона назорати зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор божхона органининг бошлиғи томонидан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб божхона назорати зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмалари билан келишилади.
Муваққат божхона назорати зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор:
ваколатли шахснинг доимий божхона назорати зоналаридан ташқарида товарларни ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказиш ҳамда уларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тўғрисидаги ёзма аризасига кўра — божхона органининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан;
божхона назоратидан ўтиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари доимий божхона назорати зоналаридан ташқарида аниқланган ҳамда уларнинг божхона кўздан кечирувини ёки божхона кўригини аниқланган жойда амалга ошириш зарурати туғилган тақдирда, божхона органи бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс кейинчалик хабардор этилган ҳолда — божхона органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан қабул қилинади.
Муваққат божхона назорати зонасининг амал қилиш муддати ва чегаралари тегишли божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш заруратини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn179-modda. Божхона назорати зонаси
(179-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.