Божхона кодекси

169-modda. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари

(169-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган товарларга доир божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади. Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлар учун халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати ва (ёки) миқдори товарларни божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ бўлган товарларнинг ортиқ қисми учун ягона божхона тўлови тўланади. Ушбу Кодекснинг 167-моддасига мувофиқ божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарлар бўйича божхона тўловлари божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда ҳисобланади. Божхона кирим ордерини тўлдириш ва божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади. Божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарларга божхона тўловлари суммаларини ҳисоблаб чиқариш Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларда ва божхона мақсадлари учун фойдаланиладиган тижорат ҳужжатларида кўрсатилган товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Товарларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан ушбу Кодексга мувофиқ аниқланади. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва уларни тўлаш ушбу Кодекснинг VIII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади. Божхона органи томонидан божхона тўловлари ҳисобланган товарларни ўз ичига олган халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари ваколатли шахсга божхона тўловлари тўланганидан кейин берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.