Жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажда нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори товарларни божсиз олиб киришнинг қонунчиликда белгиланган нормасидан ортиқ бўлса, товарларнинг бундай ортиқ қисмига ягона божхона тўлови тўланади.
Товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, товарларни божсиз олиб кириш нормаси қўлланилмаган ҳолда ундирилади, бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари мустасно.
Ягона божхона тўлови нотижорат мақсадлардаги товарларни декларациялашда, шакли ва тўлдирилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган божхона кирим ордери асосида жисмоний шахслар томонидан тўланади.
Божхона кирим ордерининг бир нусхаси божхона тўловларини тўлаган жисмоний шахсга топширилади (юборилади).
Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали нотижорат мақсадлар учун олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона кирим ордерини тўлдириш ва ягона божхона тўловини ҳисоблаш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn163-modda. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона тўловларини тўлаш
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.